Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Собиқ раис»: Ким Чен Ин мақомини ўзгартирди

«Собиқ раис»: Ким Чен Ин мақомини ўзгартирди

Фото: «Вести»

Корея Меҳнат партияси VIII съездининг олти кунлик сессиясида Ижроия сиёсий кенгаши номини котибиятга ўзгартириш қарорига келиниб, «Ким Чен Инни Меҳнат партиясининг бош котиби сифатида улуғлаш» таклифи илгари сурилди.

Илгари бош котиб мақомига Ким Чен Иннинг отаси — Ким Чен Ир, ундан ҳам бурун КХДР асосчиси — Ким Ир Сен (Ким Чен Ирнинг отаси) лойиқ топилган.

Охирида партиядошлари қаршисида сўзга чиққан КХДР Ким Чен Ин мамлакат ядровий кучларини яратишни ниҳоясига етказганини маълум қилди. Таъкидлашича, Шимолий Корея миллий қудрати «шу пайтгача энг юқори даражасига чиққан».

Янги бош котиб мамлакат ҳукуматининг галдаги асосий вазифаси ядровий каллакларни олиб учадиган ракеталар радиусини 15 минг километргача ошириш эканини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг