Собиқ маданият вазири, олим Зафар Ҳакимов вафот этди

Йирик давлат ва жамоат арбоби, археолог олим ҳамда маданий меросни сақлаш ва тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган Ҳакимов Зафар Абдуллаевич вафот этди.
Зафар Ҳакимов 1942 йил 14 августда Бухоро шаҳрида туғилган. 1964 йилда Тошкент давлат университетини тугатган. 1964-1985-йилларда Санъатшунослик институтида лаборант, аспирант, кичик илмий ходим, катта илмий ходим, илмий котиб лавозимларида фаолият юритган.
З.А.Ҳакимов турли йилларда давлат ташкилотларида раҳбар ва масъул лавозимларда, хусусан 1985-1988-йилларда Ўзбекистон Бадиий фонди директори, 1988-1990-йилларда Ўзбекистон КП марказий қўмитаси маданият бўлими масъул ходими, 1990-1992-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати маданият, фан, маънавий тарбия масалалари бўйича етакчи консултанти, 1992-1993-йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, вазири, 1993-1995-йилларда Ўзтелерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари, 1995-1997-йилларда Ўзтелерадиокомпания раиси, 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича етакчи консултанти ва 1998-1999-йилларда “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти етакчи илмий муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.
1999 йилдан бошлаб “Мозийдан садо” амалий, маърифий журналининг Бош муҳаррири лавозимида меҳнат қилиб келган. Журнал илмий жамоатчилик орасида ўз нуфузига эга.
Фаолияти давомида тарих, археология, архитектура масалаларига бағишланган 50 та мақолалари, монография ва қўлланмалари республика нашрларида чоп этилган. Олим 1970-1979-йилларда совет-афғон археологик экспедитсияси таркибида Шимолий Афғонистонда ўнлаб қадимий воҳа ва манзилгоҳларни кашф этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter