Собиқ бош вазирнинг қизи судда жавоб беришига тўғри келади
Малайзия собиқ бош вазирининг қизи Нуриан Нажибга нисбатан солиқларни тўламаслик айби эълон қилинди, деб ёзмоқда «The Straits Times».
Мазкур иш 12 сентябрь куни судда кўриб чиқиладиган бўлди. Нажибга қарши Малайзия ички даромадлар бошқармаси даъво билан чиққан.
Унга кўра, Нажиб 2011 йилдан бошлаб олти йил давомида солиқларни тўлашдан бўйин товлаб келган. Жами 10,3 млн ринггит ($2,4 млн.) солиқ тўламаган.
Эслатиб ўтамиз, Нажиб Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни — Дониёр Кесикбаев билан 2015 йили турмуш қурган. Унинг отаси Нажиб Тун Раззоқ бир қанча жиноий ишлар, жумладан, солиқларни тўламаслик бўйича фигурант ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter