Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиз кутаётган ўша яхши кун – бугунги кунингиз

Сиз кутаётган ўша яхши кун – бугунги кунингиз

Фото: freepik.com

Суқрот 70 ёшида мусиқа асбобларини чалишни ўрганган ва мусиқачиликни мукаммал даражада эгаллаган.

Рим сенатори Марк Кантон 80 ёшида юнон тилини ўрганган.

Микеланджело 80 ёшида энг асосий асарларини яратган.

Гёте 80 ёшида ўзининг буюк асари «Фауст»ни ёзиб тамомлаган.

Немис тарихчиси Леопольд Ранке ўзининг «Жаҳон тарихи» асарини 91 ёшида ёзиб тугатган.

Исаак Ньютон 85 ёшида ҳам қизғин ва тинимсиз фаолият олиб борган.

Буюк ёзувчи Лев Толстой 82 ёшида чалғи билан пичан ўришда ёш йигитлардан ўзиб кетган.

Композитор Игорь Стравинский 88 ёшида гўзал мусиқий асарлар яратган.

Француз ёзувчиси Виктор Гюго 83 ёшигача тинимсиз ишлаган.

Қадимги юнон драматурги Софокл 90 ёшида ҳам асарлар ёзган.

Бернард Шоу 94 ёшида ҳам меҳнат фаолиятини давом эттирган.

Дарвоқе, яқинда америкалик ва европалик бир гуруҳ олимлар олмашумул кашфиётларни эълон қилишди: инсон мияси фанда аввал таъкидланганидек 25-30 ёшгача эмас, 50 ёшгача ривожланиб борар экан. Бундан ташқари инсон фаол фикрлашни давом эттирса мия ҳеч қачон қаримас экан.

Қиссадан ҳисса шуки – «қариш» деган касаллик мавжуд эмас, фақат инсон ўз миясини психологик жиҳатдан нотўғри йўналтиради холос. Ҳаётимиздаги энг катта тўсиқлар бизнинг ичимизда. Уларни дарҳол олиб ташлашимиз зарур. Бизнинг руҳимиз ва ички имкониятларимиз ёш танламайди. Токи тирик эканмиз бир поғона юқорига кўтарилишга, навбатдаги маррани эгаллашга, маънан юксалишга имкониятимиз бор. Яхши вақтлар келади деб хомтама бўлиб юрманг. Яхши дамларнинг номи – «Ҳозир», «Бугун»,  деб аталади!

Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг