Сиртқи ва кечки таълим олувчиларга ҳам чегирма берилади
Коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам 10 фоиз чегирма берилади.
Кўпчилик талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter