Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сиртқи таълим учун тўлов-контракт суммаси камайтириладими?

Сиртқи таълим учун тўлов-контракт суммаси камайтириладими?

Фото: «Xabar.uz»

14 июнь куни «Менинг фикрим» веб-порталида «Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида»ги петиция 10 мингта овоз тўплаган эди, деб ёзмоқда блогер Хушнуд Худойбердиев.

Унинг билдиришича, ушбу петиция етарли овоз тўплаганига 60 кундан ошди. Қоидага биноан, мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак.

«Ҳозирча бу бўйича бирор қарор қабул қилиндими ёки йўқ, маълум эмас. Сиртқининг (аслида кечкини ҳам қўшиш керак эди) контрактлари арзонлашадими ёки йўқ, бу ҳам ҳозирча аниқ эмас. Кутамиз, қани нима бўларкин...», дея қайд этган петиция муаллифи.

Муаллифнинг эслатишича, прописка ҳақида петицияси ҳам аввалроқ ҳеч бир асоссиз рад қилинган. «Ўшгандан буён бу порталга аллақачон ҳафсалам пир бўлган», деб ёзади у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг