Сирдарёдаги мактабда чиққан жанжалда «замдиректор» ҳушидан кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ўқитувчилар ва директор муовини ўқувчининг ота-онаси томонидан аёвсиз калтакланган» сарлавҳали хабар юзасидан Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ўрганиб чиққан.
Маълум бўлишича, 8 апрель куни Гулистон шаҳридаги 5-мактаб юқори синф ўқувчиси У.А.нинг дарсга кечикиб бориши натижасида ўқитувчи Н.Ғ билан ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Ҳолатдан хабар топган ўқувчи У.Анинг оила аъзолари мактаб биносига келиб, мактаб маъмурияти билан жанжаллашган. Натижада директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳушини йўқотган ва Гулистон шаҳар шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter