Сирдарёда халқаро аҳамиятли йўлдаги кўприк синган. Ҳайдовчилардан айланма йўл орқали юриш сўраляпти (харита)
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент – Душанбе» автомобиль йўлининг 82 километрида жойлашган йўл ўтказгичнинг темир-бетон қисмида синиш ҳолати юзага келган. Айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ушбу носозликлар бартараф этилгунга қадар, ушбу кўприк орқали барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилганини маълум қилмоқда.
Ҳайдовчиларга мазкур йўлга йўналишдош бўлган Халқаро аҳамиятдаги М-39 «Тошкент – Термиз» автомобиль йўлининг 873-882 километри ва давлат аҳамиятидаги 4Р-29 «М34 автойўли – М39 автойўли – Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 0-7 километрдаги қисми орқали ҳаракатланиш тавсия қилинмоқда.
«Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter