Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда қандли диабетга қарши курашиш кунига бағишлаб тадбир ўтказилди

Сирдарёда қандли диабетга қарши курашиш кунига бағишлаб тадбир ўтказилди

Скрининг тадқиқотларга кўра, қандли диабетнинг икки тури билан касаланган беморлар сони 1,6 бараварга ортганлигини, умумий аҳоли сони 30 миллион бўладиган бўлса шундан 2 миллион киши ҳаётига бу касаллик хавф солаётгани аниқ бўлди.

Очиғи, юрак-қон томир касалликларининг ривожланиши ва ривожланиши юқори бўлган сурункали микроваскуляр диабетик асоратлар билан кечувчи касалликка қарши курашиш масаласи кунинг муҳим вазифаларидан бирига айланмоқда.

Энг асосийси, эндокринология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади, чунки эндокрин касалликлар кўп ҳолларда сурункали кечиб, юқори ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларига олиб келадиган оғир асоратларга сабаб бўлади.

Сирдарёда кандли диабет беморларга дова-ташхислаш ёрдамини кўрсатиш борасида  вилоят эндокринологик диспансери томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлса, қандли диабетга мойиллиги бор аҳоли қатламини аниқлаш, ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятда чуқурлаштирилган тиббий текширув ишлари мунтазам равишда олиб борилаяпти.

Бугунги кунда эндокринопатиялар тизимида биринчи ўринни қалқонсимон без касалликлари,  иккинчи ўринни кандли диабет, учинчи ўринни гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари,  тўртинчи ўринни жинсий безлар касалликлари ва бошка хасталиклар эгалламоқда.

Хозирги кунда бутун дунёда бу касаллик билан 366 миллиондан ошикрок, вилоятда 6500 дан ошиқроқ инсонлар азоб чекмоқда. Агар самарали чоралар кўрилмаса 25 йилдан сўнг ҳар  олтинчи одам, 21 аср ўрталарида ҳар иккинчи одам қандли диабетга чалиниши эҳтимоли борлиги ўтказилган тақдиқотлардан маълум бўлаяпти.

Эпидемиологик маълумотларга қараганда Ўзбекистонда қандли диабетнинг тарқалиш даражаси 5% ни ташкил қилади. Аммо ҳозирги кунга келиб 135751 бемор диспансер ҳисобида туради. Улардан 1292 нафарини болалар, 553 нафарини ўсмирлар ташкил қилади. 

2006 йилнинг декабр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ассамблеясининг 61 сессиясида «БМТ нинг Диабет ҳақидаги Резолюцияси» имзоланди, бунга кўра диабет умумдавлат муаммоси деб тан олинди ва 14 ноябрь 2007 йилдан бошлаб диабетга қарши кураш куни дея этроф этилди. 

Гулистон шаҳридаги Нуронийлар масканида влоят Эндокринология диспансери  Соғлом авлод учун хайрия жамғармасининг вилоят бўлими, Қизил ярим ой жамиятининг вилоят бўлими, “Фармак” компанияси вакиллари ҳамда Қандли диабетли инсонларнинг “Меҳр” жамияти ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ҳам қандли диабетга қарши кураш кунига бағишланди.

Тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акбар Мирзахонов, вилоят Эндокринология диспансери бош шифокори Мустафоқул Джураев, қандли диабет билан оғриган юздан ошиқ болалар ва ўсмирлар, аҳолининг катта ёшдаги қатлами вакиллари иштирок этишди. Соҳа мутахассислари томонидан тадбир иштрокчиларига юрак  қон-томир касалликлари, қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар бутун дунёда ногиронлик даражасини ортишига  ва бевақт ўлимлар сони кўпайишига  сабаб бўлаётгани, бу касалликларнинг келиб чиқишига  юқори қон босими, тамаки ва алкоголь  маҳсулотларини хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, қондаги холестериннинг юқори даражаси, ортиқча тана вазни, мева ва сабзавотларни етарлича истеъмол қилмаслик ва жисмоний фаолликни сустлашиши каби хавфли омиллар келтириб чиқараётгани, қандли диабет ва унинг асоратлари, даволаш усуллари ҳақида тушинчалар беришди. 

Қандли диабет билан оғриган болаларнинг ранг тасвир асарлари кургазмаси тадбирда намойиш этилди. Ўз овозига эга бўлган бемор болаларимиз томонидан юрт, юртнинг гўзал манзарасини таранум этувчи кўй қўшиқ, шерлар ижро этилди. Хомий ташкилотлар томонидан эса уларга қонда қанд миқдорини аниқлаш мосламаси, глюкометир ва бошқа эсталик совғалари берилди. 

Бир сўз билан айтганда, Диабет ойлигини ўтказишдан мақсад - инсонларга қандли диабет, унинг хавфли омиллари ҳақида, эрта ташхис қуйиш, асоратларни олдини олиш ҳақида кўпроқ маълумот бериб, аҳолини «диабетга қарши кураш»га чақиришди.

Диабет ойлиги тадбирлари вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда. Диабет бу ҳаёт тарзи, уни унутмаслигимиз лозим.

Ғулом Примов,
Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ходими

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг