Сирдарёда бир бой иккинчисини ўлдириш учун қотил ёллади
2020 йил 7 декабрь куни шахсини сир сақлашни сўраган «Х» исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, таниши – тадбиркор Ж.З. (1994 й.т., муқаддам судланган) уни муқаддам «Босқинчилик» жинояти учун судланганлигидан хабар топиб, ўзига рақобатчи деб билган тадбиркор М.Д.ни ўлдиришга буюртма қилиб, эвазига 5.000 АҚШ доллари беришни ваъда қилгани, таклифини рад қилган тақдирда бошқа шахсларни ёллаб бўлса ҳам уни ўлдиришини айтгани ва олдиндан 1.000 АҚШ доллари бермоқчи бўлганлигини маълум қилиб, уни жиноят содир қилишга ундаётган Ж.З.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, 2020 йил 10 декабрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Х» исмли шахс Гулистон шаҳрида жойлашган қабристон яқинида тадбиркор М.Д.ни қотиллик аломатлари билан ётган, юз ва бош қисми грим қилинган жасади ва уни вафот этгани сунъий равишда яратилган фото суратини кўрсатгач, буюртмачи тадбиркор Ж.З. Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудида унга 4.000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ж.З.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи Ж.З. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter