Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этди

Сирдарёда 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этди

Сирдарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати танқидий кўриб чиқилди. Йиғилишда вилоят ҳокими, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши раиси Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирок этди.

Дастлаб Агентлик директори Ишчи гуруҳ томонидан вилоятда ўтказилган ўрганиш якунлари,  коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган, коррупция хавф-хатарларини келтириб чиқараётган масалаларга тўхталиб ўтди.

Вилоятда 2023 йилда жами 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган бўлиб, маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахслари томонидан содир этилаётган коррупция ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, 2023 йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг 21 таси (3 нафар ҳоким, 1 нафар ҳоким ўринбосари ва 17 нафар ҳокимлик ходимлари), жорий йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг эса 11 таси маҳаллий ҳокимликлар (2 нафар ҳоким, 3 нафар ҳоким ўринбосари, 2 нафар ҳокимлик ходимлари, 3 нафар ободонлаштириш, 1 нафар ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси) масъул мансабдор шахслари ҳисобига тўғри келганлиги қайд этилди.

Шунингдек, вилоят ва туман-шаҳар ҳокимликлари айрим мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги масаласи ҳам танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда бу борада қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш, қонунбузилишларига йўл қўйган масъулларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг