Сирдарё вилоятида «Беш ташаббус - беш имкон» фестивали ўтказилди
Сирдарё вилоятида «Беш ташаббус - беш имкон» фестивали бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси, IT-Парк Сирдарё филиали, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва бошқа ташкилотлар раҳбар ва ходимлари қатнашди.
Фестивал доирасида ёшларни IT соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни замонавий касбларга йўналтириш мақсадида робототехника кўргазмаси ташкил этилди.
Шунингдек, ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, жумладан вилоятда ташкил этилган IT- Парк филиали ва Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, бепул масофавий таълим олиш имкониятини берадиган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ҳақида семинар-тренинг ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter