Сингапур президенти Ўзбекистонга келади
Сингапур раҳбари Ҳалима Яқуб президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23−25-май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Бу ҳақда Сингапур ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳалима Ёқуб, айни дамда Қозоғистонда бўлиб турибди. Бу Сингапур президентининг Марказий Осиёга биринчи давлат ташрифидир.
Ўзбекистонга келгач Ҳалима Яқуб Кўксаройда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Шунингдек, Сингапур — Ўзбекистон бизнес форумида Сингапур ва Ўзбекистон ишбилармонлари билан учрашади ва Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январ ойида президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга борганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter