Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур ковидга чалинган бундай беморларни бепул даволамоқчи эмас

Сингапур ковидга чалинган бундай беморларни бепул даволамоқчи эмас

Фото: «Caroline Chia / Reuters»

Сингапур ҳукумати коронавирус аниқланган фуқаролар эмланмаган бўлса, уларнинг тиббий тўловларини тўлашни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.

«Ҳозирда эмланмаган одамлар интенсив стационар ёрдамга муҳтож бўлганларнинг аксариятини ташкил қилади ва соғлиқни сақлаш ресурсларимизга катта юклама беради», — деди бўлим.

Қайд этилишича, 8 декабрдан кейин COVID-19 билан шифохонага ётқизилган эмланмаган беморлар бепул даволанмайди. Фақат эмлаш тақиқланган 12 ёшгача бўлган касал болалар учун истисно қилинади.

Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус пандемияси бошланганидан бери ҳукумат фуқаролар ва мамлакатда доимий яшовчиларнинг тиббий тўловларини тўлаганини таъкидлади. Шу билан бирга, Сингапурда аҳолининг 85 фоизи тўлиқ эмланган, яна 18 фоизи аллақачон COVID-19 дан препаратнинг учинчи дозасини олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг