Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимига 1,8 млн доллар сарфланади

Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимига 1,8 млн доллар сарфланади

Фото: Instagram/shinzoabe

Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимини ўтказиш бюджети тасдиқланди. Япон ҳукумати бунинг учун 250 млн иена (1,8 млн доллар атрофида) сарфланишини очиқлади.

Бу маблағнинг асосий қисми «Будокан» («Жанг санъатлари уйи») аренаси ижарасига сарфланади. Дафн маросими шу ерда ўтказилади.

Коронавирусга қарши чора-тадбирлар ҳамда меҳмонларнинг транспорт харажатлари ҳам шу пулдан қопланади.

Давлат дафн маросимида 6,4 минг нафар киши қатнашиши кутилмоқда. Франция президенти Эммануэл Макрон, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ва собиқ президенти Барак Обама, Жанубий Корея бош вазири Хан Док Су, Германия собиқ канцлери Ангела Меркел, Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах каби нуфузли инсонларни Токиода кутишмоқда.

Маросим ўтказилиши ҳақидаги қарорни маҳаллий аҳоли нисбатан совуқ қаршилади: сўровномада қатнашганларнинг фақат 40 фоизи унинг ўтказилишини маъқуллаган.

Давлат дафн маросими Токиодаги Император саройи яқинида жойлашган «Будокан» аренасида 27 сентябрда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8 июлида парламент юқори палатасига сайловлар арафасида Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган Синдзо Абэ суиқасд қурбони бўлганди. Марҳумни кўмиш маросими 12 июл куни Токиодаги Дзодзёдзи ибодатхонасида ўтказилган, Абэнинг жасади кремацияланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг