Синагогада ўқ узган ўсмир қўлга олинди
Калифорниядаги синагогада ўт очиб, тўрт кишини жароҳатлаган шахс Лос-Анжелес яқинидаги Повей шаҳарчасида полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Focus» хабар берди.
Бу шахс Сан-Диегода яшовчи, Янги Зеландиядаги босқиндан руҳланган 19 ёшли Жон Ирнест бўлиб чиқди. Полиция хабарига кўра, бу кимса масжидга ўт қўйишда ҳам гумон остида бўлган.
У синагогага ҳужумда ярим автомат «AR-15» қуролидан фойдаланган. Ўсмир ўз ҳужумидан 8 соат аввал антисемитик мазмундаги хатни интернетга жойлаган.
Қуролли босқин 27 апрель куни, маҳаллий вақт билан соат 11:30 да амалга оширилган. Ирнестни тутиш осон кечмади, полициячи ўқ узгани билан босқинчи қочишга улгурди, уни иккинчи бир полициячи ушлашга муваффақ бўлди.
Бу воқеага АҚШ президенти Дональд Трамп «Twitter»да муносабат билдирди.
«Айни пайтда бу адоват замирида қилинган жиноятга ўхшаб кўриняпти. Жабрланганларнинг дардига шерикман. Биз албатта бунинг тагига етамиз», — деди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter