Сицилияда Этна вулқони уйғонди
Италиянинг Сицилия оролида Этна вулқони уйғониб, лава отилиши бошланди. Бу ҳақда «Volcano Discovery» хабар берди.
Катания (Сицилия)даги вулқон обсерваторияси хабар беришича, вулқоннинг жануби-шарқий чўққисида портлаш фаоллиги ўтган тунда қайталанган.
Авалига кам даражали кул отилиши кузатилган, бироқ маҳаллий соат 01:30 дан бошлаб вулқон силкинишлари ўртача даражагача кучайган.
Маҳаллий вақт билан соат 13:30 лар атрофида вулқон фаоллиги кучайди, соат 14:32 дан кратернинг жануби-шарқий қисми лава оқими билан тўлишни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter