Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзиньпин Microsoft асосчиси Билл Гейтс билан учрашди

Си Цзиньпин Microsoft асосчиси Билл Гейтс билан учрашди

Бугун, 16 июнь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Пекинда Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс билан учрашади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

«Хитой тегишли соҳаларда Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттиришга ҳамда ривожланаётган мамлакатларга ўз имкониятлари доирасида қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатишга тайёр», – деган Хитой раҳбари америкалик миллиардер билан учрашувда.

Хитой нашрларининг ёзишича, бу Хитой раҳбарининг хорижлик тадбиркорлар билан бир неча йил ичида биринчи учрашуви.

Си Цзиньпин Гейтсга кўп йиллар давомида глобал қашшоқликка қарши курашаётгани ва хайрия соҳасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган. Си Цзиньпин Билл Гейтс билан учрашувда бу йил Пекинда учрашган АҚШдан биринчи дўсти эканлигини айтган.

Маълумот учун, америкалик миллиардер 14 июнь куни Хитой пойтахтига келган. У ўзининг Twitter саҳифасида бу унинг Хитойга 2019 йилдан бери биринчи ташрифи эканлигини ёзган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг