Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцариялик эркак икки соатдан ошиқ қор ичида ётиб, рекорд ўрнатди

Швейцариялик эркак икки соатдан ошиқ қор ичида ётиб, рекорд ўрнатди

Фото: Guinness World Records.

Швейцарияда эркак энг узоқ вақт қор остида туриш бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар бермоқда UPI.

Швейцариялик профессионал пауэрлифтер Элиас Мейер зич қор қатлами остида икки соату етти сония вақт ўтказиб, Гиннеснинг рекордлар китоби рекордини ўрнатди.

Рекорд чидамлилик синови доирасида ўрнатилди: спортчи имкон қадар узоқ вақт давомида қор билан бевосита алоқада бўлиши керак эди. Аввалги рекорд 2022 йилда бир соату 45 дақиқа қор ичида ётган полшалик Валериан Романовскийга тегишли эди.

Мейер тоғларда қор қоплами айниқса зич ва чуқур бўлган жойни танлади. Ўша куни ҳаво ҳарорати минус 10 даража совуқ эди.

Меернинг сўзларига кўра, энг қийин нарса совуқ эмас, балки қорнинг танадаги жисмоний босими эди:

“Кучли қор мени оғирлаштирди, елкам ва тирсакларим оғриди”, деб тан олди у.

Элиаснинг айтишича, унинг мақсади инсон танаси ақл бовар қилмайдиган нарсаларга қодир эканлигини кўрсатиш, бунинг учун у жисмоний ва руҳий жиҳатдан тўғри тайёрланган бўлиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг