Швед швейцарияликка қарши: Рожер Федерер Грета Тунбергнинг айбловларига жавоб берди
«Улкан тож»ларнинг 20 карра чемпиони, теннис юлдузи Рожер Федерер баобрў инсон. Кортда ва корт атрофида у ҳақда ёмон гап чиқмаган, оилапарвар киши, ҳақиқий швейцариялик — ишонса бўлади. Ўзини глобал экологик муаммолар ҳимоячиси сифатида кўрсатаётган 17 ёшли швед қизи Грета Тунберг Федерерни ҳам аяб ўтирмади — Rogerwakeupnow («Рожер, уйғон») акциясига қўшилди. Федерер «Credit Suisse» банки элчиси экани акция қатнашчиларида норозилик уйғотмоқда.
Гап-сўзларга кўра, мана шу банк фойдали қазилмалар соҳасини ҳам молиялаштириб туради ва атроф-муҳитни ифлослантиришга «ҳисса» қўшмоқда. #РожерУйғон хештэги Швейцария «Twitter»ида илдамлардан бирига айланди.
«Атроф-муҳитга таҳдидларни жуда яхши тушунаман, айниқса, ўрмон ёнғинлари тинка-мадорини қуритган Австралияга келиб буни янада яққол ҳис этдим», — деди афсонавий 38 ёшли теннисчи. — «Тўрт боланинг отаси сифатида ҳамма муносиб таълим олиши тарафдориман, барчамизни глобал офатдан огоҳлантираётган ва инновацион ечимлар қабул қилишга ундаётган ёш экологлардан миннатдорман».
«Менга оддий бир шахс, спортчи ва тадбиркор сифатида масъулиятимни эслатиб турганларни қадрлайман. Ўз мавқеимдан фойдаланиб бу муҳим масалаларни ўз ҳомийларим билан муҳокама қилишни бурчим деб биламан», — деди Рожер Федерер сўзининг якунида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter