Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швецияда Қурбон ҳайит куни Қуръон ёқиб юборилди

Швецияда Қурбон ҳайит куни Қуръон ёқиб юборилди

Кеча, 27 июн куни Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида Қурбон ҳайитининг биринчи кунида ироқлик муҳожир шаҳар бош масжиди олдида муақаддас Қуръон китобига чўчқа ёғи суртиб, сўнг омма олдида ёқиб юборди.

Маълумотларга кўра, Швеция полицияси Стокголм марказида мусулмонлар пешин намози вақтида масжид яқинида Қуръонни ёқиб юборишга қаратилган норозилик намойишини ўтказишга рухсат берган.

Бу воқеани бутун мусулмон дунёси қоралади ва Туркия ҳукумати Швецияга агар мамлакат НАТОга аъзо бўлишни истаса, бундай ҳаракатларга чек қўйиш кераклигини эслатди.

Бу ишни 37 ёшли асли ироқлик Салван Момика қилган. Воқеа жойида 200 га яқин одам ва бир неча ўнлаб журналистлар бўлган.

Полиция Момикага тош отмоқчи бўлганлардан бирини қўлга олган. Йиғилганлардан бири уни «террорчи» деб атаб, «Қуръон бизнинг қўлимизда эмас, қалбимизда, биз уни ёддан биламиз», дея бақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг