Швеция-Англия учрашувида ўзбекистонлик мутахассис комиссарлик қилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4та ўйинда, шунингдек, 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия - Мексика жамоалари ўртасидаги учрашувда комиссар сифатида ишлаган эди.
ЎФА расмий сайти хабарига кўра, эндиликда Олим Арифовга 1/4 финалдан ўрин олган Швеция - Англия ўйини ҳам ишониб топширилди.
ЖЧ-2018 1/4 финалдан ўрин олган Швеция - Англия ўртасидаги учрашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter