Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий хислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов Фарғона вилоятида Шуҳрат Ғаниевни Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши юзасидан мажлис бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу лавозимга тайинлаш масаласида Шуҳрат Ғаниев номзодида тўхталингани охирги йилларда Фарғона вилоятида амалга оширилган бир қатор ижобий ишлар билан боғлиқлиги айтилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида вилоятда 20 168 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Масалан, сўнгги тўрт йилда Фарғона вилояти давлатга ғалла сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарди (ҳар гектар ердан ғалла ҳосили 70 центнердан оширилган).
Вилоятда ҳар гектар майдони ҳисобига 2018-2020 йилларда ҳосилдорлик 8-10 центнерга оширилиши ҳисобига пахта хом ашёсини тайёрлашда вилоят республикада етакчилик қилмоқда. Ундан ташқари, бугунги кунда 9 та пахтачилик-тўқимачилик кластерлари самарали фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, саноат соҳасида ҳам кўплаб кўзланган мақсадларга эришилди. «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида элликдан ортиқ корхоналар ишга туширилди. Қўшма корхоналар сони 500 га яқинлашди.
Ш.Ғаниев раҳбарлигида Фарғона шаҳрида Корея халқаро университети, Латвиянинг ИСМА олий мактаби филиали ташкил этилди. Вилоятда бугунги кунда ўндан ортиқ олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда.
Айни кунларда сектор раҳбарлари билан биргаликда 43 мингдан ортиқ оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter