Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Ғаниев коронавирус юқтириб олгани айтилмоқда

Шуҳрат Ғаниев коронавирус юқтириб олгани айтилмоқда

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими, яқинда бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлаган Шуҳрат Ғаниев коронавирус юқтириб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Jahon.uz» сайти ўзининг «ишончли манбаси»га (хабарда айни гап урғуланади) таяниб, маълум қилмоқда.

Унга кўра, Ш. Ғаниев пойтахтдаги 16-шифохонада даволанаётир. Аҳволи яхши экани, касаллик енгил кечаётгани қайд этилади.

Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланганидан кейин илк бор президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишуви жараёнида кўриниш берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг