Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан олингани айтилмоқда
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимидан озод этилган.
«Дарё» манбасига кўра, Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Каримов Дилшодбек Абдумаликович тайинланган.
Ушбу хабар расман тасдиқлангани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Абдураҳмонов энг эски ҳокимлардан бири эди. У 2013 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter