Шу вақтга қадар 335 мингдан зиёд киши коронавирусга тест қилинди - Отабеков
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди:
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус юқтирган 2189 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. 4 май куни 86 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Айни пайтга қадар 1405 бемор тўлиқ соғайган. Шифохоналарда даволанаётган 774 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти
Ҳозирда 52 мингдан ортиқ фуқаро стационар ва уй шароитида карантин муддатларини ўтаяпти. Кечанинг ўзида 10 минг 500 дан зиёд, шу пайтга қадар эса жами 335 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter