Шри-Ланкада бир кунга етадиган бензин қолди
Шри-Ланка бош вазири Ранил Викремесингҳе баёнот беришича, мамлакат ёнилғи захираларининг таги кўриниб қолди, масалан, қолган бензин бир кунга етади.
Яқинда мамлакатга кичик партия дизел ёнилғиси келтирилди. 18 май ва 1 июнда Ҳиндистон кредит асосида яна икки партия дизел ёнилғиси келтирилиши кутилмоқда. Шунингдек, 18 ва 29 майда оролга икки партия бензин келтирилади.
Мамлакат молия вазирлиги газ таъминотини йўлга қўйиш учун ортиқча 5 млн доллар тополмаяпти.
Мамлакатдаги электр энергиясининг 25 фоизи нефт ёқувчи иссиқлик электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилади. Нефт ҳам тақчил. Суткасига электрнинг ўчирилиши 15 соатгача узайиши мумкин.
Шри-Ланка чуқур сиёсий, иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter