Шри-Ланка парламенти мамлакат президентини истеъфога чиқаришга қарор қилди
Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса истеъфога чиқиши керак. Тегишли қарорни мамлакат парламенти фавқулодда йиғилиш доирасида қабул қилди.
Нашрнинг ёзишича, йиғилишда Шри-Ланка парламенти Ражапаксани ўз лавозимини тарк этишга чақирган.
Аввалроқ давлат раҳбарининг мамлакатни самолётда тарк этишга уринишлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Президент котибининг сўзларига кўра, ҳозирда Ражапакса қаерда экани маълум эмас.
9 июл куни сиёсий фаоллар Шри-Ланкадаги иқтисодий инқироз туфайли ҳукуматга қарши намойиш бошлашди. Минглаб одамлар пойтахт кўчаларига чиқди. Натижада намойишчилар Ражапакса қароргоҳига бостириб киришга муваффақ бўлди.
Шри-Ланка 1948 йилда мустақилликка эришганидан бери энг ёмон молиявий инқирозга юз тутмоқда. Давлат ёқилғи импорти учун пул тўлашга қодир эмас, шунинг учун етказиб берувчилар оролга нефт жўнатишдан бош тортишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter