Шомуродов Ривалдо билан тушган тарихий сурат ҳақида гапирди
Италиянинг «Рома» жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Спорт-экспресс»га берган интервьюсида бир неча йиллар аввал футбол афсонаси Ривалдо билан тушган тарихий сурат ҳақида гапирган.
«Бунёдкор» ва «Машъал» ўйнаган пайтда Ривалдо қўлимдан ушлаб майдонга олиб чиққан. Бу жуда омадли бўлган — ўз даврининг энг яхши ўйинчиси қўлимдан тутиб, мени стадионга бошлаб тушган. Буни ҳеч қачон унутмайман! Қолаверса, бу суратларга ҳам муҳрланган», деган Шомуродов.
Эслатиб ўтиш керак, Элдор Шомуродов у пайтда ҳали ёш бўлган. «Бунёдкор»да эса Ривалдо ва бошқа бразилиялик легионерлар ўйнаган, Зико ва Сколари мураббийлик қилган. Элдор пойтахт клуби билан боғлиқ яна бир воқеани айтган.
«Ўзим «Бунёдкор»да ўйнаган пайтимда агар ғалаба қозонсак, бир таниқли мухлис менга ва яна икки футболчига янги айфонлар совға қилишни ваъда берган. Биз ютганмиз ва у ваъдасини бажарган. Ўшанда ўзим учун айфон сотиб ололмас эдим».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter