Шоҳсанам Тошпўлатова ўн бешинчи медални қўлга киритди
Пара-сузувчимиз Шоҳсанам Тошпўлатова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямизнинг 15-медалига муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз 200 метрга масофага кечган комплекс сузиш дастурида бронза медалини қўлга киритди.
Тошпўлатова ўта муросасиз кечган финал дастурида маррага учинчи бўлиб етиб келди. Вакиламиз масофани 2:27.92 дақиқада сузиб ўтишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу унинг учун Паралимпия ўйинларидаги учинчи медали бўлди. Ушбу спортчимиз Рио-2016 Паралимпиадасида 2 та бронза медалига эга чиққан эди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳамюртимиз мазкур Паралимпия ўйинларида бунгача 3 та йўналиш финалида қатнашиб, икки бор 4 ва бир бор 5-поғонани эгаллаган эди. Шу тариқа мазкур Паралимпия ўйинларидаги медалларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter