«Шоҳи Зинда»даги «Қусам ибн Аббос» мақбараси гумбазидаги ёриқлар ўрганилади ва бартараф этилади
Самарқанд шаҳрида жойлашган «Шоҳи-Зинда» мажмуасидаги «Шоди-мулк» мақбараси ва «Қусам ибн Аббос» зиёратгоҳи гумбазларида ёриқлар пайдо бўлгани бўйича танқидий мақола эълон қилинган эди.
Ушбу мақола юзасидан 2020 йил 16 май куни Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси ходимлари ҳамда соҳага оид малакали мутахассислар ҳамкорликда 1372 йилда қурилган «Шоди-мулк» мақбарасини хамда «Қусам инб Аббос» зиёрахонасини кўздан кечирди ва қуйидагиларни аниқлади:
Ўзбек миллий меъморчилик дурдонаси сифатида эътироф этилган «Шоҳи-Зинда» мажмуаси XI-XV асрларда қурилган ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган ҳудудда жойлашган.
Мажмуанинг 900 йил олдин барпо этилгани инобатга олинса ундаги бино ва иншоотлар доимий равишда реставрация, қайта тиклаш ҳамда ободонлаштириш талаб этиши шубҳасиз.
«Шоҳи Зинда» мажмуасидаги реставрация ва қайта тиклаш ишлари охирги марта 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 июлдаги 337-сонли карорига асосан амалга оширилган. Ушбу реставрация ва ободонлаштириш давомида 2004 йилда Самарканд археология институти томонидан XV асрда қурилган ҳаммом биноси топилганини алоҳида айтиб ўтиш ўринли. Шундан сўнг охирги 15 йил давомида мажмуда фақатгина кечиктириб бўлмайдиган жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган холос.
«Шоҳи-Зинда» мажмуасида 1372 йилда қурилган «Шоди-мулк» ҳамда «Қусам инб Аббос» мақбараси гумбазларида пайдо бўлган ёриқлар туфайли маҳаллий ва хорижий туристлар учун хавф мавжуд эмаслиги маълум қилинди.
Хулоса, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти томонидан ушбу ҳодисани ўрганиш учун Ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ишчи гуруҳ томонидан шаҳарда жойлашган моддий маданий мерос объектларнинг ташқи ва ички ҳолати, деворларида пайдо бўлиши мумкин бўлган ёриқ ёки бошқа даврий ўзгаришлар юзасидан аниқланган ҳолатлар ўрганилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter