Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяга коронавирус энди етиб борди

Шимолий Кореяга коронавирус энди етиб борди

Фото: Yonhap.

КХДР ҳудудида расман илк бор коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди. 

Бу ҳақда Yonhap агентлиги Корея марказий телеграф агентлигига асосланиб хабар берган.

Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин шу муносабат билан сиёсий кенгашнинг муҳим йиғилишини чақирди. Унда мамлакатда вирус тарқалишига максимал чоралар кўриш ва чегараларда назоратни кучайтириш топшириғи берилган. 

Қайд этилишича, беморда «омикрон» штамми қайд этилган. Жанубий Корея ҳукумати қўшнисига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган. 

Шимолий Корея шу вақтга қадар коронавирус расман қайд этилмаган кам сонли давлатлардан бири бўлиб келаётганди. 2020 йил июлида коронавирус юқтирган беморларда бири ноқонуний чегарадан ўтгани тахмин қилинган, аммо бу маълумот тасдиқланмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг