Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея АҚШга кескин таҳдид қилди

Шимолий Корея АҚШга кескин таҳдид қилди

Шимолий Корея америкалик қонунчилар КХДРнинг ракета учирилишига жавобан таклиф қилган санкцияларига нисбатан «қаттиқроқ жавоб бериш» ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги маълум қилди.

«Агар Қўшма Штатлар қарама-қаршилик позициясини эгаллашда давом этса, КХДР кучлироқ ва аниқроқ жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади», — деган КХДР ТИВ вакили Шимолий Корея агентлиги тарқатган баёнотда.

Дипломат яқинда амалга оширилган ракета учирилиши «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини амалга оширишдир», дея айтиб ўтган.

Аввалроқ Вашингтон Шимолий Кореянинг қатор ракета учиришларига БМТ санкциялари билан жавоб беришни таклиф қилгани маълум бўлган эди. Гап 2021 йилнинг кузидан бери олтита баллистик ракетанинг учирилиши ҳақида бормоқда, улар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда амалга оширилган.

Шимолий Корея 5 январ куни овоздан тез учувчи ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Ракета 700 километр масофани босиб ўтган ва нишонга аниқ теккан. КХДР етакчиси Ким Чен Ин синовларда иштирок этмаган. Қайд этилишича, бу КХДР қуролларининг жорий йилда ўтказилиши мумкин бўлган биринчи синовидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг