Шифохоналардаги койкалар сони ҳақидаги маълумотни онлайн кўриш имконияти яратилади
Тиббиёт соҳасидаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, жумладан, жорий йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган аниқ чораларни белгилаб олиш мақсадида Аксилкоррупция агентлиги, ССВ ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари учрашиб, айрим масалаларда келишиб олинди.
Хусусан:
- Вазирлик сайтига тизимдаги барча муассасалар кесимида бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни қўйиб бориш;
- Тиббиёт ходимларининг малакаси, тиббий хизмат ҳажми, мураккаблик даражаси, сифатига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
- Ҳар бир тиббиёт муассасасидаги койкалар сони, улардаги банд ва бўш турган жой ҳақидаги маълумотларни онлайн кўриш имкониятини яратиш;
- Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг сарфланишининг ягона реестрини яратиш;
- Соҳага ажратилаётган маблағларнинг сарфланиши устидан қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- Ҳар бир тиббиёт муассасасининг кириш жойларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари рўйхатини жойлаштириш кабилар шулар жумласидандир.
Таъкидланишича, мазкур вазифалар ижроси Агентлик ва Вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари томонидан мунтазам равишда муҳокама қилиб борилади ҳамда бу борада амалга оширилган ишлар ҳар чоракда брифинг ёки матбуот анжумани шаклида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликка етказиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter