Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорларнинг 14 кунлик иши учун 25 млн сўмдан берилди

Шифокорларнинг 14 кунлик иши учун 25 млн сўмдан берилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларни даволаш учун жалб этилган шифокорларнинг биринчи гуруҳига 14 кунлик иши учун 25 миллион сўмдан тўланди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий ёрдам маркази директори Дониёр Алимов маълум қилди.

«14 кун ишлаган тиббиёт ходимларига жавоб берилди ва ваъда қилинганидек шифокорларга 25 миллион сўмдан, ҳамшираларга эса 15 миллион сўмдан тўланди. Бошқа ходимлар ҳам белгиланган пулларини олишди», — деди Дониёр Алимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда иштирок этадиган шифокорлар ва бошқа ходимлар учун Президент томонидан махсус қўшимча рағбатлантириш белгиланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг