Шифокор юракка зарар етказувчи хавфдан огоҳлантирди
Омега-3 қўшимчаларини мунтазам равишда қабул қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, дейди британиялик шифокор Крис Стил ITV телеканали эфирида.
Express газетасининг ёзишича, табиий омега-3 кислоталари соғлиқни сақлашда фойдали хусусиятларга эга: бошқа омиллар қатори улар, аксинча, юрак хасталиги ривожланиш хавфини камайтиради.
Материалда таъкидланишича, кўпгина одамлар ушбу тўйинмаган ёғ кислотасига бой озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар куни истеъмол қилиш ўрнига қўшимчалардан фойдаланишни афзал кўришади. Стилнинг сўзларига кўра, бу организмга зарар етказиши мумкин.
Мутахассис организм учун зарур бўлган витамин ва минералларни сунъий равишда яратилган дори-дармонлардан эмас, балки озиқ-овқатдан олишга чақирди. Масалан, омега-3 балиқ таркибида бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter