Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор қаҳвани севувчилар учун янги огоҳлантириш эълон қилди

Шифокор қаҳвани севувчилар учун янги огоҳлантириш эълон қилди

Россиялик диетолог Aнастасия Ефимовага кўра, киши шакар, қаймоқ ва сироп қўшилган кофе ичса, тезда семириб кетиш хавфи туғилади.

Унинг таъкидлашича, агар қаҳвага сироплар ёки ёғли сут қўшилса, ичимлик ҳақиқий ширинликка айланади.

Хусусан, сиропли латте тахминан 200 калорияни ўз ичига олади.

Шифокорнинг сўзларига кўра, кунига икки ёки уч чашка шундай қаҳва диетанинг кунлик калория миқдорини сезиларли даражада оширишиб юбориши мумкин.

Диетолог шакарсиз ёки минимал миқдорда қаҳва ичишни тавсия қилди.

«Бу вазн ортишига олиб келадиган ўзига хос маҳсулот эмас, балки зарур бўлгандан кўра кўпроқ калория истеъмолидир», — дея қўшимча қилди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг