Шифокор коронавируснинг яширин аломатларини санаб берди
Биология фанлари доктори Анча Баранова «РИА Новости» билан суҳбатда коронавируснинг яширин аломатларини санаб ўтди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, аломатсиз ташувчиларнинг аксарият қисмини ёшлар ташкил этади. Тўғри, улар одатда бошқа сабабларга кўра шифокорга мурожаат қилишади. «Масалан, ошқозоности безини текширганда компьютер томографиядан ўтишига тўғри келади, натижада эса беморнинг ўпкаси зарарлангани ойдинлашади», — дея изоҳлайди у.
Ўпканинг ҳажмини стереометрия ёрдамида назорат қилиш мумкин. Агар у кичрайса, бу коронавирус аломати бўлиши мумкин, деди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, коронавирусга тест мусбат чиққанда, лекин касаллик аломатлари аниқланмаганда томография қилдириб, ўпканинг ҳолатини баҳолаш керак.
Вирусни юқтирганликнинг яна бир яширин белгиси буйрак функцияси пасайиши ҳисобланади. Бундай вазиятда гломеруляр фильтрацияга қон таҳлили топширилади. Бундан ташқари, туғуруқдан кейин ҳомиладор аёлнинг йўлдошида ҳам коронавирус топилган. «Ҳомиладор аёлнинг организми касалликни бошидан ўтказган. Лекин уни аломатсиз ташувчи деб бўлмайди, аломатлари аниқланмаган одам деса, тўғрироқ бўлади», — деб хулоса қилди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter