Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди

Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди

Фото: Xabar.uz

Депрессияга учраган ҳайдовчилар атрофдаги воқеларга реакциянинг пасайиши сабаб рулга ўтирмасликлари мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда психотерапевт, тиббиёт фанлари номзоди Евгений Фомин Gazeta.ru билан суҳбатда гапирди.

«Депрессияга учраган ҳайдовчиларнинг бахтсиз ҳодисаларга дучор бўлиш хавфи юқори. Бу бошқа йўловчиларга ҳам таъсир қилади. Депрессияга учраган одам летаргияни бошдан кечиради ва эътиборсиз бўлади. Тушкунликка тушган киши атрофда нималар бўлаётганини ҳам сезмаслиги мумкин», деб тушунтирди шифокор.

Фоминнинг қайд этишича, руҳий тушкунликка тушган одамнинг ҳолати йўлларда хавфли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Шу муносабат билан шифокор депрессия ташхиси қўйилган ҳайдовчиларга жамоат транспортига ўтишни тавсия қилди.

«Агар одам ўз аҳволидан хабардор бўлса, у ҳолда машина ҳайдашдан воз кечган маъқул. Айниқса, агар у психотроп дорилар ва антидепрессантларни қабул қилса. Улар концентрацияни камайтириши мумкин. Депрессияга учраган ҳайдовчилар такси ёки жамоат транспортига ўтса, бу ўзлари ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчилари учун хавфсизроқ бўлади», — дея хулоса қилди Фомин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг