Шифокор аллергия билан касалланганларга қандай маҳсулотлар хавфли эканлигини айтиб берди
Тиббиёт фанлари доктори, аллерголог-иммунолог Дали Мачарадзе аллергия билан касалланган одамларга қайси маҳсулотлар энг хавфли эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Спутник радиоси хабар берди.
Тиббиёт мутахассисининг сўзларига кўра, чангнинг айрим турларига алергияси бўлган одамларда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари ўхшаш реакциялар бериши мумкин. Бу «ўзаро алергия» деб аталади. Натижада салбий оқибатлар аниқланганда, одамлар озиқ-овқатдан воз кечишлари ва уларни истеъмолдан чиқариб ташлашлари керак бўлади.
«Дарахт чангларига аллергияси бор беморларга нафақат гуллаш даврида, балки олма, нок, олхўри, шафтоли, нектарин, яъни данакмевалилар оиласининг барча меваларини истеъмол қилиш тавсия этилмайди», — дея тушунтирди Мачарадзе.
Аллергия мутахассиси ушбу маҳсулотларга қўшимча равишда сабзи, петрушка ва сельдерейни истеъмол қилмасликни айтиб ўтган.
Шу билан бирга, аллергия билан касалланганларга ушбу маҳсулотлар воситасида тайёрланган шарбатларни ҳам истеъмол қилмасликни тавсия этиб ўтган. Ўсимлик чангига аллергияси бор кишиларга эса асал истеъмолини чеклашни ҳам тавсия қилган.
«Асосий аллергенлар — бу амброзия ва шувоқ, айниқса, мамлакатимизнинг жанубий минтақалари учун. Касалликка мойил бўлган кишилар энг кучли ўзаро таъсир қилувчи маҳсулотлар кунгабоқар ёғи, қовун, тарвуз, асал, зираворлардан фойдаланиши мумкин эмас», — дейди шифокор.
Аввалроқ нега баҳор ойига келиб аллергия кучайиши ҳақида маълумот берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter