Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шеригини 39 марта пичоқлаган шахс 15 йилга «кесилди»

Шеригини 39 марта пичоқлаган шахс 15 йилга «кесилди»

Фото: Xabar.uz

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида спиртли ичимлик ичиб, ўз танишини ўлдирган шахс 15 йилга қамалди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканали орқали маълум қилинди.

1997 йилда туғилган судланувчи 1971 йилда туғилган шериги билан қурилиш ишлари кетаётган ҳудуддаги ишларини тугатиб, 100 000 сўм маош олишган. Ишлаб топилган пулларга спиртли ичимлик сотиб олиб, биргаликда истеъмол қилишади.

Шундан сўнг улар квартирага қайтишади.  Орада пул масаласида тортишув чиқади. Аммо судланувчи барча пулларни спиртли ичимликка сарфлаганини айтади. Шунда жанжал кучаяди. 

«Иккинчи марта жанжал бошланганида у биринчи бўлиб пичоқ олган, кейин мен ҳам ўзимни ҳимоя қилиш учун пичоқ олганман. Ўша пайти ўзимни билмасдим, эксперт келиб кўрсатди. 39 марта жароҳат етказган эканман»,— дея таъкидлайди судланувчи.

Таъкидланишича, у қилган иши жиноят эканлигини билган ҳолда ИИОга қўнғироқ қилади, марҳум олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Судланувчига ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди, 168 модда 1-қисми билан айбли деб топилган. Унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси қўлланилиб 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг