Шайхонтоҳурда содир бўлган аянчли ЙТҲ бўйича маълумот берилди

Бугун, 27 январ куни соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчаси, Мумтоз тўйхонаси қаршисида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
1995 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган КIА русумли автомашина ҳамда Малибу 2 русумли автомашина (ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилгани сабабли шахсига ҳали аниқлик киритилмаган) тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида Малибу 2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter