Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Умурзоқов қарорларининг ярмини жамоатчиликдан яширди

Шавкат Умурзоқов қарорларининг ярмини жамоатчиликдан яширди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас, деб ёзмоқда «Газета.uz».

«E-qaror» портали маълумотлари асосида тайёрланган таҳлилга кўра, шаҳар раҳбари томонидан 49 та қарор ва фармойиш имзоланган, бироқ ҳужжатларнинг 21 таси (42,8 фоизи), шу жумладан, 35 та қарордан 17 таси (48,6 фоизи) ва 14 та фармойишдан 4 таси (28,6 фоизи) жамоатчиликдан яширилган.

Шу билан бирга, уч кун ичида — 12−14 апрель кунлари ҳоким томонидан имзоланган 14 та қарордан 10 тасига ёки 71,4 фоизи яширилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Умурзоқов шу йилнинг 23 мартида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг