Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта Қирғизистонга бориши кутиляпти

Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта Қирғизистонга бориши кутиляпти

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида жорий йил 2 июнь куни «Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи» саммити бошланади.

Қайд этилишича, бу Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Европа кенгаши раиси Шарл Мишель билан иккинчи учрашуви бўлади. Биринчиси ўтган йилнинг кузида Остона шаҳрида бўлган эди.

2-3 июн кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатлари раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишель қатнашади.

Саммитда икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик режалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Садир Жапаров делегация раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг