Шавкат Мирзиёевга матбуот котиби тайинланди
Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Шерзод Асадов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари, матбуот котиби лавозимига тайинланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида маълум қилиб ўтди.
— Маълум вақт давомида матбуот котиби лавозими вакант бўлиб келди. Ушбу лавозимга Шерзод Асадовни лойиқ кўрдик. У хорижда фаолият юритган, бир нечта тилларни билади.
Умуман, барча ташкилотлар матбуот котибларининг малакасини оширишимиз лозим, — деди Президент.
Маълумот учун, Шерзод Асадов аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, ЕХҲТ ва Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили бўлиб ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter