Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев янги самолёт билан танишди (фото)

Шавкат Мирзиёев янги самолёт билан танишди (фото)

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Боинг-787 самолётини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ушбу авиалайнерни кўздан кечирди, хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишди. Миллий авиакомпания орқали қатновчи йўловчиларни кўпайтириш, одамларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: «President.uz»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан маълум қилишларича, Вашингтон шаҳрида миллий авиакомпания билан АҚШнинг «Боинг» компанияси ўртасида битим имзоланган. 2019 йилда иккита, 2020 йилда яна битта «Dreamliner» олиб келинади.

Маълумот учун, «орзу лайнери» деб номланувчи ушбу ҳаво кемаси 14 минг километрга тўхтовсиз уча олади. 270 йўловчи ўрнига эга. Самолёт борти композит материаллардан тайёрлангани ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди. «Ақлли» технологиялар, салондаги камфорт йўловчиларга замонавий қулайлик яратади.

Фото: «President.uz»

Маълумки, илгари 2 та шундай самолёт сотиб олинган эди. Президентнинг жорий йил февраль ойидаги топшириғига мувофиқ, жуда қисқа вақтда яна битта «Dreamliner» харид қилинди. Давлат раҳбарининг АҚШга расмий ташрифи якунида ушбу ҳаво кемаси юртимизга олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиапаркига навбатдаги янги авлод самолёти — «Boeing-787 Dreamliner» олиб келинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг