Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бугун Шавкат Мирзиёев «Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни (ПҚ-117, 10.04.2023 й) имзолади.

Қарорда тизимга оид бир қатор вазифа ҳамда қоидалар белгиланди. Жумладан:

2023 йил 1-мавсумда ғолиб деб топилган 2 975 та лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши қатъий назоратга олинади. Бунда:

— жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш сўнгги муддати этиб жорий йилнинг июль ойи;

— қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш сўнгги муддати этиб август ойи белгиланади;

- ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади;

- ташаббусли бюджет жараёнида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизмини танқидий кўриб чиқиш, жумладан кенг жамоатчилик билан муҳокама қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг