Шавкат Мирзиёев янги агентликка директор тайинлади
Сарвар Бобохўжаев Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланган. Шу муносабат билан, Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Янги агентлик президент фармони ва қарори билан ташкил этилган эди. Фармонга кўра, қуйидагилар агентлик бўйсунувига ўтказилган:
- Президент мактаблари;
- ижод мактаблари;
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб;
- Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати;
- Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter