Шавкат Мирзиёев Вьетнам вице-президенти билан учрашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ань Суан билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида Вьетнам делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Вьетнам Президенти Нгуен Суан Фукнинг самимий саломини етказди.
Музокаралар чоғида шоличилик, пахтачилик, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, кимё ва тўқимачилик маҳсулотларини, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва электроника ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.
Ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш мақсадида яқин ойларда экспертлар даражасида ўзаро ташрифлар ўтказилиши, Ҳукуматлараро комиссия фаолияти қайта тикланиши ҳамда Ўзбекистон-Вьетнам Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилиши юзасидан келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter