Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Қирғизистонга боради
Қирғиз нашрлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабр куни Қирғизистонга ташрифи ҳақида ёзишмоқда.
Ўша куни Бишкекда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ҳам бўлиб ўтади.
Мирзиёевнинг Қирғизистондаги иш сафари эса 10 декабрдан бошланади. Унда икки давлат ўртасида қатор ҳужжатларнинг имзоланиши айтилмоқда. Жумладан, имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар орасида икки давлат фуқароларининг чегарани кесиб ўтишида енгилликларни назарда тутувчилари ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ташриф доирасида қирғиз-ўзбек томонлари бизнес форуми ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида маълум бўлган, бироқ ташриф саналари аниқланаётгани айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter